ХАЛҚ ДЕКОРАТИВ-АМАЛИЙ БЕЗАК САНЪАТИ ЎҚУВЧИ ЁШЛАРНИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯЛАШ ВА БАДИИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШ МАНБАИ СИФАТИДА
Мақолада Ўзбекистон халқ декоратив-амалий БЕЗАК санъатининг моҳияти, мазмуни ва асосий хусусиятлари кўриб чиқилади. Халқ ҳунармандчилигининг тарихий илдизлари, анъанавий бадиий шакллар ва нақшларнинг шаклланиш хусусиятлари, турли материалларга ишлов бериш усуллари тахлил етилади. Ўзбекистон халқ санъатининг анъанавий марказларига, хусусан, Ғиждувон ва Риштон кулолчилигига, Бухоро зардўзлик анъаналарига, металлга бадиий ишлов бериш ҳамда ганч ўймакорлигига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, халқ санъати, декоратив ва амалий санъат ўртасидаги фарқлар очиб берилади. Бадиий анъаналарни сақлашнинг эстетик тарбия ва бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий тайёрлашдаги аҳамияти ёритилади.
Authors
- Sukhrob Abdullaev
- Феруза Олимовна Астанкулова
Publication Details
- Journal
- Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)
- Published
- 2026-10-30
- DOI
- https://doi.org/10.5281/zenodo.23800548
- Primary Topic
- Art Education and Development
- Type
- article
- Field-Weighted Citation Impact
- 0.00